Россиянинг ҳаво зарбалари туфайли Украинанинг Суми вилоятидан 7,8 минг бола эвакуация қилинди.
Бу ҳақда Шарқий Европа ҳисобот бюросига вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Григоров маълум қилди .
Унинг қайд этишича, 18 та тумандаги 213 та аҳоли пунктида шошилинч эвакуация тадбирлари давом этмоқда.
"Айни пайтда 38 мингга яқин тинч аҳоли эвакуация қилинди. Биз одамларни ўз уйларидан эвакуация қилиш ва кўчириш экстремал чора эканлигини тушунамиз. Лекин, шу билан бирга, халқимиз ҳаёти, саломатлиги ва хавфсизлиги биринчи ўринда", - дея қўшимча қилди у.