Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Германиянинг разведка ходимига қарши давлат хиёнати ишида суд жараёни чўзилмоқда, яна 75 мажлис ўтиши керак

Германиянинг разведка ходимига қарши давлат хиёнати ишида суд жараёни чўзилмоқда, яна 75 мажлис ўтиши керак

Бу шов-шувли ишда иккита айбланувчи мавжуд – Германия Федерал Разведка Хизмати (BND) ходими Карстен Л, ва pоссиялик тадбиркор Артур Э.

Айбловга кўра, 2022 йилда Россия Украинага қарши уруш бошлагач, улар Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ)га махфий ҳужжатлар ва маълумотларни етказган. Бунинг учун уларга хизмат хаққи сифатида 450 минг ва 400 минг евро тўланган. Ҳозирда иккала айбланувчи ҳам тергов изоляторида.

Айибланувчиларнинг суд жараёнлари қаттиқ қўриқланган ҳолда 2023 йилнинг декабрь ойида бошланган ва июль ойида якунланиши керак эди. Бироқ суд жараёни дастлаб декабрь ўрталарига, кейин эса 2026 йилнинг январь ойигача узайтирилган. Суд аллақачон 57 мажлис ўтказди ва 45 гувоҳнинг кўрсатмаларини тинглади.

Баъзи кўрсатмалар махфийлиги туфайли ёпиқ режимда берилган. Суд вакилининг айтишича, жараённинг динамикаси сабабли, яна қанча гувоҳ чақирилишини олдиндан айтиш мумкин эмас.

Киритилди: Бугун 15:44. Ўқилди: 217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!