Нашрга кўра, 2 ноябр куни кечқурун Бремен халқаро аэропорти яқин жойда учувчисиз учиш аппарати аниқлангани туфайли парвозларни тўхтатишга мажбур бўлган. Чекловлар тахминан бир соат давом этган.
Бу Германияда номаълум дронлар билан содир бўлган биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ дрон сабабли Берлин-Бранденбург халқаро аэропортининг иши вақтинча издан чиққан эди. 2 ва 3 октябр кунлари кечқурун номаълум дронлар пайдо бўлгани боис Мюнхен аэропортида самолётларнинг учиши ва қўниши вақтинча тўхтатилганди.
Bild нашри эълон қилган полициянинг махфий ҳисоботига кўра, ушбу дронлар ҳарбий разведка мақсадида учирилмоқда