"Арсенал" ярим ҳимоячиси Макс Дауман Чемпионлар лигаси умумий босқич 4-туридан ўрин олган "Славия"га (3:0) қарши баҳсда иштирок этди.
Футболчи 73-дақиқада Леандро Троссарднинг ўрнини эгаллади. 15 ёшу 308 кунлигида майдонга тушган Доуман мусобақа тарихидаги энг ёш футболчига айланди.
Англиялик футболчи "Боруссия"нинг собиқ ҳужумчиси Юсуф Мукоко рекордини янгилади, у Чемпионлар Лигасидаги дебютини 2020 йилда 16 ёш-у 18 кунлигида "Зенит"га қарши ўйинда ўтказганди.
Доуман "Арсенал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Лондон клубининг асосий жамоасида шу йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда.