Россиянинг Абакан шаҳридаги кинотеатрда фильм томоша қилаётган 32 киши, жумладан, 20 нафар боланинг кўзлари куйди.
Бу ҳақда Россия ОАВси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ходимлардан бири дезинфекция учун ишлатиладиган кварц лампаларини ўчиришни унутган. Фильм давомида бактерицид ускуналари ишлашда давом этган.
Воқеа жойига шифокорлар етиб келган ва жабрланганларга барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
Нотўғри хизмат қилгани учун жиноий иш очилган.