Ҳиндистонлик талабалардан бири Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаганидан кейин атиги ўн кун ўтиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда унинг дўсти маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳеч қандай тайёргарлик бўлмаган: шартнома имзолангандан сўнг йигитни дарҳол Покровск яқинидаги олдинги сафига жўнатишган. Ҳозирда у бедарак йўқолганлар рўйхатида: «Жасадми? Ҳеч қандай жасад йўқ…»
Бу ягона ҳолат эмас. Яна беш нафар ҳинд талабаси ҳам шундай шартнома имзолаган — уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Россия «тез пул топиш»ни ваъда қилиб, аслида эса ҳақиқий нархини яширган ҳолда чет элликларни «ўлжа» сифатида жалб этишни давом эттирмоқда.