Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Германиянинг Бремен шаҳри аэропорти дрон сабабли парвозларни тўхтатди

 Германиянинг Бремен шаҳри аэропорти дрон сабабли парвозларни тўхтатди

Бу ҳақда DPA хабар бермоқда.

Нашрга кўра, 2 ноябр куни кечқурун Бремен халқаро аэропорти яқин жойда учувчисиз учиш аппарати аниқлангани туфайли парвозларни тўхтатишга мажбур бўлган. Чекловлар тахминан бир соат давом этган.

Бу Германияда номаълум дронлар билан содир бўлган биринчи ҳолат эмас. Аввалроқ дрон сабабли Берлин-Бранденбург халқаро аэропортининг иши вақтинча издан чиққан эди. 2 ва 3 октябр кунлари кечқурун номаълум дронлар пайдо бўлгани боис Мюнхен аэропортида самолётларнинг учиши ва қўниши вақтинча тўхтатилганди.

Bild нашри эълон қилган полициянинг махфий ҳисоботига кўра, ушбу дронлар ҳарбий разведка мақсадида учирилмоқда

Киритилди: 21:05 03.11.2025. Ўқилди: 1061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!