Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Германиядаги қочқинлар сони 1950 йилдан бери энг юқори даражага етди

Германиядаги қочқинлар сони 1950 йилдан бери энг юқори даражага етди

Германиядаги қочқинлар сони 1950 йиллардан бери энг юқори даражага етди

Германияда қочқинлар сони жорий йил бошидан буён қарийб 60 мингга ортиб, 1950 йиллардан бери рекорд даражага етди.

Маҳаллий ОАВга таяниб хабар бермоқда, қочқинлар сони ҳақидаги маълумотлар Германия ҳукуматининг Бундестагдаги "Сўлчилар" партияси депутатлари гуруҳининг сўровига жавобида келтирилган.

Ҳужжатга кўра, ҳозирда мамлакатда деярли 3,5 миллион қочқин бор, шундан 1,8 миллионга яқин қочқин украиналиклардир. 2023 йил охиридан буён уларнинг сони 45 минг кишига ошди.

2024 йил ўрталарида Германияда депортация қилиниши керак бўлган 227 мингга яқин одам рўйхатга олинган. Депортация қилиниши керак бўлганларнинг 80,5 фоизи ўз мамлакатидаги вазият туфайли депортация қилиниши мумкин эмас.

Киритилди: Бугун 14:34. Ўқилди: 195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!