АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Панама канали устидан назоратни қайтариб олиш истаги ҳақидаги сўзлари Россия ва Хитой манфаатига хизмат қилиши мумкин. Бу ҳақда америкалик сенатор Бен Кардин айтиб ўтди.
“Бу дунё давлатларини бизнинг қанчалик ишончли давлат эканлигимиз ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Бундан эса бошқа давлатларни улар билан иттифоқ тузишга чақираётган Россия ва Хитойнинг фойдасига хизмат қилиши мумкин”, — деди сиёсатчи.
Кардин, шунингдек, Трампнинг Канаданинг Қўшма Штатларга қўшилиши ҳақидаги яна бир баёнотига изоҳ берди. Сенатор бундай бўлмаслигига ишонч билдирди.