"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд ёзда "Реал" сафига бориб қўшилади.
Англиялик ҳимоячининг "қизиллар" билан шартномаси 2025 йил ёзида тугайди. Футболчи "Ливерпуль" раҳбариятига шартномани узайтирмаслигини ва "Реал"га ўтишини маълум қилган. Бу борада шартнома ҳам имзолаб бўлинган. Яъни "қироллик клуби" тажрибали ҳимоячини текинга қўлга киритади.
Шартнома шартлари ва бошқа тафсилотлар ёзгача ошкор қилинмайди.