Бирлашган Араб Амирликларининг Рас ал-Хайма соҳилларида енгил самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Департамент маълумотларига кўра, Ал-Жазира авиация ва спорт клубига тегишли енгил самолёт Форс кўрфази сувларида Рас ал-Хайма амирлиги қирғоқларида қулаган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида самолёт учувчиси ва йўловчиси ҳалок бўлган. Расмийлар самолёт ҳалокати сабабларини аниқлаш учун терговни давом эттирмоқда.