АҚШ президенти Жо Байден собиқ давлат раҳбари Жимми Картернинг вафоти муносабати билан 2025 йил 9 январни мотам куни деб эълон қилди.
Бу ҳақда Оқ уй сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.
"Дунёнинг турли бурчакларидан бизнинг қайғуларимизга шерик бўлган одамларни бизга қўшилишга таклиф қиламан”, дейилади хабарда. Байденнинг буйруғига кўра, бутун мамлакат бўйлаб ва хориждаги ҳукумат биноларидаги давлат байроқлари 30 кун давомида ярмигача туширилади.
Аввалроқ Америка президенти собиқ сиёсатчининг яқинларига ҳамдардлик билдирган ва уни “ажойиб етакчи, давлат арбоби ва инсонпарвар” деб атаган эди.
Картернинг видолашув маросими Вашингтонда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер 29 декабрь куни 101 ёшида вафот этди.
Сиёсатчи сўнгги йилларда жигар ва мияга тарқалган хавфли ўсма - меланома билан курашиб келади. 2023 йил февраль ойида Картер маркази собиқ президент бир қатор касалхонага ётқизилганидан сўнг кейинги тиббий даволанишдан бош тортгани ва умрининг қолган қисмини оиласи билан уйда ўтказишга қарор қилгани, “қўшимча тиббий аралашув ўрнига ҳоспис ёрдамини олиши” ҳақида хабар берди.
Картер 1977-1981 йилларда давлат раҳбари лавозимида ишлаган.