Германияда ҳукумат коалициясини тузиш бўйича музокаралар олиб бораётган консерватив ХДИ/ХСИ блоки ва Германия социал-демократик партияси (ГСДП) “Иттифоқ-90”/“Яшиллар” партияси билан давлат қарз олиш ҳажмини кескин ошириш режаси юзасидан келишувга эришди.
Мазкур қарз ислоҳоти режаси Германия Конституциясида белгиланган "қарз тормози" чекловларидан мудофаа харажатларини чиқариб ташлашга имкон беради ва инфратузилмага инвестиция киритиш учун 500 миллиард евро миқдорида махсус жамғарма яратишни назарда тутади.
Reuters агентлиги манбасига кўра, учта партия ўртасидаги келишув доирасида 100 миллиард евро “Иқлим ва Трансформация жамғармаси” (KTF) учун 100 миллиард евро ажратилади.
Дастлаб “Яшиллар” бу ташаббусга қарши чиқишганди, бироқ бундай ислоҳотни амалга ошириш учун Бундестаг депутатларининг учдан икки қисмини овозини йиғиш зарур эди, шунинг учун уларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим ҳисобланади. Германия Бундестагининг амалдаги таркиби конститутсияцга ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳасини 18 март куни овозга қўяди.