Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Германияда сиёсий кураш давом этмоқда: ХДИ/ХСИ Мерц билан яна майдонда

Германияда сиёсий кураш давом этмоқда: ХДИ/ХСИ Мерц билан яна майдонда

ХДИ/ХСИ блокининг парламентдаги фракцияси Фридрих Мерц номзодини яна федерал канцлер лавозимига илгари суришини тасдиқлади.

"Биз ХДИ/ХСИ ва ГСДП коалицияси сифатида овоз беришнинг иккинчи босқичига яна Фридрих Мерц номзодини илгари сурамиз", – дея маълум қилди Бундестагдаги ХДИ/ХСИ фракцияси етакчиси Йенс Шпан.

Zeit нашрининг ёзишича, партиялар овоз беришнинг иккинчи босқичини ўтказиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилган, лекин у қачон ўтказилиши номаълум. Овоз бериш жараёни бир неча кундан кейин ёки бошқа фракцияларнинг розилиги билан эртароқ содир бўлиши мумкин.

Киритилди: 17:56 06.05.2025. Ўқилди: 686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!