Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумонланган Украина фуқароси ҳибсга олинди

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумонланган Украина фуқароси ҳибсга олинди

Германиянинг Хаген шаҳрида Виталий М. исмли Украина фуқароси қўлга олинди.

Тергов маълумотларига кўра, у сўнгги ойларда Россия махсус хизматлари топшириғи билан Германияда яшовчи, аввалроқ Украина томонида жанг қилган шахс ҳақида маълумот тўплаган. Айблов томони ушбу маълумотлар Украина Қуролли Кучлари фахрийсига қарши махсус амалиётлар тайёрлаш учун ишлатилганини таъкидламоқда.

Бундан ташқари, 24 март куни Руминия фуқароси Алла С. ва Украина фуқароси Сергей Н. ҳам Россия фойдасига айғоқчилик қилишда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Улар Баварияда истиқомат қилувчи ва Украинага дронлар етказиб бериш билан шуғулланувчи шахсни кузатишган. dpa агентлигининг хабар беришича, бу икки ҳолат ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд эмас.

Киритилди: Бугун 17:40. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!