Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Германияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган 20 тонналик бомба топилгани сабабли 7 мингга яқин одам уйларини тарк этди

Германияда Иккинчи жаҳон урушидан қолган 20 тонналик бомба топилгани сабабли 7 мингга яқин одам уйларини тарк этди

Германиянинг Кёльн шаҳрида 2-жаҳон урушидан қолган портламаган снаряд топилгани сабабли 7 мингга яқин одам уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "ТАСС" ёзмоқда.

Порц-Вестховен ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётганда Америкада ишлаб чиқарилган 20 тонна сиғимли бомба топилгани ҳақида Bild газетаси хабар бермоқда. 1 км радиусдаги барча аҳолига уйларини тарк этиш тавсия қилинди. Ушбу чора 7 мингга яқин аҳолига, шунингдек, поликлиника беморларига, қариялар уйига ва юк станцияси вакилларига таъсир кўрсатди. Снаряд топилган жойда портловчи моддаларни зарарсизлантириш хизмати ходимлари ишламоқда.

Аввалроқ Кёльнда Иккинчи жаҳон урушидан қолган иккита бомба топилгани ва зарарсизлантирилгани хабар қилинганди.

Киритилди: 17:51 13.08.2024. Ўқилди: 1523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!