Бугун 1 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Германияда фуқаролик тўғрисидаги янги қонун кучга кирди

Германияда фуқаролик тўғрисидаги янги қонун кучга кирди

Германияда 25-июндан кучга кирган фуқаролик тўғрисидаги янги қонунга кўра, ГФР фуқаролигини қўлга киритмоқчи бўлган шахслар Исроилнинг давлат сифатида мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олишга мажбур бўлишади

Бир давлатнинг фуқаролигини қўлга киритиш учун иккинчи давлатнинг мавжудлигини тан олиш талаб қилиниши — жаҳон амалиётидаги уникал ҳолатдир

Сешанба куни Германияда фуқаролик тўғрисидаги янги қонун кучга кирди. Унда ариза берувчилар Исроил давлатининг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олишлари кераклиги талаб қилиниши аниқ белгилаб қўйилади.

Ички ишлар вазири Ненси Файзер сешанба куни:

“Антисемитизм, Исроил давлатининг мавжуд бўлиш ҳуқуқи ва Германиядаги яҳудийларнинг ҳаёти мавзуларида янги тест саволлари қўшилди.

Қадриятларимиз билан ўртоқлашадиган ва ҳаракат қиладиган ҳар бир киши, энди немис паспортини тезроқ олиши мумкин ва энди эски фуқаролигидан воз кечиб, ўз индентлигидан қисман воз кечиши шарт бўлмайди.

Аммо биз шуни ҳам аниқ белгилаб қўйдикки: бизнинг қадриятларимизни ҳурмат қилмайдиган ҳар қандай киши немис паспортини ололмайди. Биз бу ерда аниқ қизил чизиқ билан белгилаб қўйдик ва қонунни аввалгидан ҳам қаттиқроқ қилдик”.

Киритилди: 22:25 26.06.2024. Ўқилди: 1044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!