Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Германияда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони 4 баробарга камайди

 Германияда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони 4 баробарга камайди

"2024 йилнинг январидан сентябрига қадар бундай аризалар бир йил аввалгига нисбатан 24 фоизга камроқ топширилган", деб ёзмоқда Welt am Sonntag Европа Иттифоқининг бошпана агентлиги маълумотларига таяниб.

Бироқ бундай сўровлар сони бўйича Германия 170 574та мурожаат билан Европа Иттифоқида биринчи ўринда қолмоқда. Ундан кейинги ўринларни Испания (122 096), Италия (117 042) ва Франция (115 652) эгаллаган. Бошпана сўраб мурожаат қилиш учун энг кам ариза Венгрия (21), Словакия (121) ва Литвада (284) топширилган.

Статистик маълумотларга кўра, Германияга бошпана изловчиларнинг 30 фоизи Суриядан, 15 фоизи Афғонистондан, 13 фоизи Туркиядан келади.

Киритилди: Бугун 13:50. Ўқилди: 215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!