Германия Федерал автомобиль транспорти бошқармаси (KBA) мамлакатда илк бор «юқори даражада автоматлаштирилган» транспорт воситасини эксплуатацияга рухсат берди, деб хабар берди Lidl.
Автомобиль Швециянинг технологик компанияси Einride томонидан ишлаб чиқарилган. У ҳайдовчисиз ҳаракатланади, аммо зарурат туғилганда операторлар транспорт воситасини масофадан туриб бошқариши мумкин. Ташқи кўриниши жиҳатидан роботлаштирилган электр машинаси анъанавий юк машинасидан кўра ўз-ўзидан ҳаракатланадиган контейнерга кўпроқ ўхшайди.
Синов давомида юк машинаси кунига уч марта тақсимлаш марказидан Lidl дўконига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беради. Маршрут узунлиги тахминан 400 метрни ташкил этади.
Келажакда компания ҳайдовчилар етишмаслиги муаммосини учувчисиз юк машиналари ёрдамида ҳал қилишни режалаштирмоқда. Бироқ ҳозирги синов босқичида электр юк машинаси кузатув автомобили ҳамроҳлигида ҳаракатланиши керак.
2016 йилда ташкил этилган Einride стартапи маълум қилишича, шунга ўхшаш синов лойиҳаси ёз фаслидан бери АҚШнинг Огайо штатида ҳам амалга оширилмоқда.