"DW" телеканали томонидан эълон қилинган Forsa сўровига кўра, Германия ёшлари мажбурий ҳарбий хизматни қайта тиклашга қарши чиқмоқда.
Ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин бўлган 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшларнинг 63% бу ташаббусга салбий муносабатда. Шу билан бирга, чақириққа тушмайдиган 60 ёшдан ошган фуқароларнинг 61% унинг жорий этилишини қўллаб-қувватлайди. Умуман олганда, немисларнинг 54% мажбурий хизматни қайтариш тарафдори, 41% қарши ва 5% ҳали қарор қилмаган.
Бу масала бўйича "ARD" эфиридаги қизғин баҳслар Германия канцлери Мерцнинг рейтингига салбий таъсир кўрсатмоқда.