Эрон билан боғлиқ можаро туфайли Германияда дизель ёқилғиси нархларининг кўтарилиши транспорт компанияларига қўшимча юкламалар туғдирмоқда.
Бу ҳақда Юк ташиш, логистика ва чиқиндиларни бошқариш бўйича федерал ассоциация раҳбари Дирк Энгельхардт маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, АҚШ-Исроил ўртасидаги Эронга қарши операция бошланганидан бери мамлакатда дизель ёқилғиси нархи литри учун тахминан 40 евросентга ошди.
Энгельхардтнинг таъкидлашича, ойлик масофаси 10 000 км бўлганида, битта юк машинаси учун қўшимча харажатлар тахминан 1200 еврога, 50 та транспорт воситасига эга компания учун эса 700 000 евродан ошиши мумкин.
"Бу эртами-кечми истеъмол нархларига таъсир қилиши аниқ", деб таъкидлади у.
Эксперт Германия расмийларини компанияларни қўллаб-қувватлаш ва таъминот занжирларини сақлаб қолиш учун тезкор чоралар кўришга чақирди.