Нидерландия шимолидаги клиникаларда компьютерлар ишламай қолди, шу боис операциялар кейинга қолдирилмоқда, клиникалар эса учрашувларни қабул қилишдан бош тортмоқда, деб ёзади Telegraaf газетаси. Худди шу муаммо Германиянинг шимолида. Шлезвиг-Голштейн университети касалхонаси Кил ва Любекда режалаштирилган барча операцияларни бекор қилганини эълон қилди.
АҚШда Delta, United ва American Airlines йирик авиакомпанияларининг барча рейслари бекор қилинди. Роттердам порти ҳам ишламай қолди.