Германия ўз армиясини Европадаги энг кучли армияга айлантириш учун барча зарур маблағ билан таъминлайди.
Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерс маълум қилди, дея хабар беради Euractiv.
"Федерал ҳукумат Германия армиясига умумеътироф этилган маънода Европадаги энг кучли армияга айланиши учун зарур бўлган барча молиявий ресурсларни тақдим этади," - деди сиёсатчи.
Коалицион ҳукумат "қарз тормози" деб аталган, яъни бюджетга келиб тушаётган маблағлардан кўп сарф қилишни тақиқловчи чекловнинг таъсиридан ҳарбий харажатларнинг бир қисмини чиқаришга имкон берадиган бюджет чекловлари ислоҳотини аллақачон маъқуллагани таъкидланмоқда.