Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Германия Украинага яна 1,3 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратади

A A A
Германия Украинага яна 1,3 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратади

Янги пакетга яна тўртта IRIS-T ҳаво мудофаа тизими ва улар учун ўқ-дорилар киради. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Борис Писториус Киевда Рустем Умеров билан учрашувда маълум қилди.

Бу Берлин Киевга ваъда қилган IRIS-T ҳаво мудофаа тизимларининг учинчи партиясидир. Биринчи партиядан учта тизим аллақачон Украинага етказилган, тўртинчиси бу қишда келиши керак. Тўртта ҳаво мудофаа тизимларининг иккинчи партияси келаси йили, учинчиси эса 2025 йилга етказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 22:39 21.11.2023. Ўқилди: 2328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!