Германия Украинага Ғарб туридаги танкларни бир томонлама ўтказмайди. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц Süddeutsche Zeitung нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Биринчидан, биз Украинани қўлимиздан келганча қўллаб-қувватлаймиз. Иккинчидан, биз НАТО ва Россия ўртасидаги тўғридан-тўғри қарама-қаршиликнинг олдини оламиз. Учинчидан, Германия томонидан ҳеч қандай бир томонлама ҳаракат бўлмайди. Бу бизнинг қатъий, аммо эҳтиёткор сиёсатимиз мезони ва у келгуси йилда ҳам амал қилади", — дейди Олаф Шольц.