Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Германия Украинадаги уруш бошланганидан бери қурол-яроғ учун 111 млрд евро сарфлади – dpa

Германия Украинадаги уруш бошланганидан бери қурол-яроғ учун 111 млрд евро сарфлади – dpa

Бу ҳақда агентлик Германия Мудофаа вазирлигининг мухолифатдаги "Чап партия" сўровига берган жавобига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилдан буён Германия ҳукумати умумий қиймати 111 млрд евро бўлган 47 000 та қурол сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган. Шу билан бирга, Германия расмийлари ушбу харидларнинг қанчаси якунланганини аниқ айта олмайдилар. Жавобдан келиб чиқишича, барча лойиҳаларнинг автоматлаштирилган марказлаштирилган таҳлили имконсиз, бунинг учун бир неча минг саҳифани қўлда қайта ишлаш талаб этилади.

"Тўрт йил ичида тахминан 111 млрд евролик 47 000 дан ортиқ мудофаа шартномалари — бу кунига 30 тадан ортиқ келишув демакдир. Шунингдек, вазирлик нечта лойиҳа ҳақиқатда якунланганини ва нималар ҳақиқатда қуролли кучлар ихтиёрига қабул қилинганини ҳатто ҳисоблай олмайди", — деди Бундестагнинг "Чап партияси" депутати Дитмар Барч.

Унинг сўзларига кўра, Германия Мудофаа вазирлигида назорат ва тартиб йўқ, бу эса "миллиардлаб солиқ тушумлари ва кредит маблағларининг кечиккан ёки яроқсиз лойиҳаларда йўқ бўлиб кетиш" хавфини оширади.

Киритилди: Бугун 16:43. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!