Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Германия Россияга қарши янги санкциялар туфайли муаммога дуч келмоқда

Германия Россияга қарши янги санкциялар туфайли муаммога дуч келмоқда

Россия нефть маҳсулотлари учун нарх чегарасининг жорий этилиши Германияда дизель ёқилғиси нархининг ошиши хавфини туғдиради.

Бу ҳақда RND немис таҳририяти ахборот портали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳозир жаҳон бозорида дизель ёқилғиси танқис бўлиб, Европа Иттифоқи уни Россиядан сотиб олмаса, уни узоқроқ ҳудудлардан етказиб беришга тўғри келади.

Мисол учун, Саудия Арабистонидан, деди Германия иқтисодиёти институти профессори Томас Паулс.

"Махсус кемаларнинг сиғими чекланган, йўналишлар узунроқ ва транспорт шунга мос равишда қимматроқ", деди у.

Киритилди: 10:21 05.02.2023. Ўқилди: 2258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!