Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Германия президенти Шолц ва унинг ҳукуматини истеъфога чиқарди

Германия президенти Шолц ва унинг ҳукуматини истеъфога чиқарди

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер федерал канцлер Олаф Шолц ва унинг ҳукуматидаги 14 нафар вазирга истеъфо тўғрисидаги гувоҳномаларни тантанали равишда топширди. Маросим Берлин марказидаги Бельвю президентлик саройида бўлиб ўтди. Штайнмаер Шолц ва уни ҳукуматининг "улкан саъй-ҳаракатлари" учун уларга миннатдорлик билдирди.

Германия Асосий қонунининг 69-моддасига кўра, канцлер ва вазирлар янги Бундестаг чақирилган куни лавозимларини тарк этадилар. 25 март куни янги таркибдаги парламентнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Бироқ президент Штайнмаер канцлер Шолц ва барча 14 вазирдан яна бир неча ҳафта лавозимида қолишини сўради. Бу тартиб ҳам қонунда назарда тутилган. Канцлер ва вазирлар янги ҳукумат шакллантирилгунга қадар ишини давом эттиради.

Аввалроқ Фридрих Мерц янги ҳукуматни Пасха байрамигача – жорий йил 20 апрелигача тузишга ваъда берган эди.

Киритилди: 10:20 26.03.2025. Ўқилди: 1067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!