Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 17–18 июнь кунлари Тошкентда келади

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 17–18 июнь кунлари Тошкентда келади

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер Осиё бўйлаб сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюради.

Хабар қилинишича, у 5 кунлик сафари давомида Индонезия, Филиппин ва Ўзбекистонда бўлиши режалаштирилган. Штайнмайерга турмуш ўртоғи ҳамда бизнес делегацияси ҳамроҳлик қилади.

Франк-Валтер Штайнмайер Тошкентда Германиянинг GP Günter Papenburg қурилиш компанияси филиалини кўздан кечиради.

Ташриф доирасида Штайнмайер Ислом цивилизацияси марказини кўздан кечиради, меҳнат миграцияси ва мутахассислар тайёрлашга бағишланган тадбирда ҳам иштирок этади.

Германия президенти маъмурияти маълумотига кўра, Ўзбекистонда Осиёдаги бошқа ҳар қандай мамлакатга қараганда кўпроқ одам немис тилини ўрганмоқда.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!