Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сохта диплом билан 17 йил парвоз қилган учувчи қўлга олинди

Сохта диплом билан 17 йил парвоз қилган учувчи қўлга олинди

Канадада авиация соҳасини ларзага келтирган ҳолат фош этилди. Air Canada авиакомпаниясининг собиқ учувчиси Жеффри Уэлл 17 йил давомида ҳақиқий лицензиясиз парвозларни амалга оширганликда айбланиб, ҳибсга олинди.

Тергов маълумотларига кўра, у 2009 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда 900 дан ортиқ ички ва халқаро рейсларни бошқарган. Энг эътиборлиси, у шу вақт давомида ўзини малакали учувчи сифатида кўрсатиб, авиакомпанияда фаолият юритган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан унга фирибгарлик, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш ҳамда ёлғон маълумот тақдим этиш каби бир қатор жиддий айбловлар қўйилган.

Air Canada авиакомпанияси эса расмий баёнотида ушбу шахс иш фаолияти давомида барча амалий ва техник синовлардан муваффақиятли ўтганини таъкидлади. Бироқ ҳолат аниқланиши биланоқ у зудлик билан парвозлардан четлатилган.

Мазкур воқеа авиация тизимида назорат ва текширув механизмларини янада кучайтириш зарурлигини яна бир бор кун тартибига олиб чиқди.

Киритилди: Бугун 08:11. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!