Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нетаняҳуда соғлом фикрлаш умуман йўқ, мен Байрутга берилган зарбадан жудаям норозиман — Трамп

Нетаняҳуда соғлом фикрлаш умуман йўқ, мен Байрутга берилган зарбадан жудаям норозиман — Трамп


АҚШ президентининг сўзларига кўра, у Исроил бош вазирига "Нима бало қиляпсан ўзи?" ("What the fuck are you doing?"), деган. Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп билан бўлган қисқа суҳбатдан сўнг хабар берди.

Трамп, шунингдек, Исроилнинг Байрутга берган зарбаси ва Теҳроннинг ушбу ҳужумга жавоб қайтариш таҳдидларига қарамай, АҚШ ва Эрон ўртасида можарога чек қўйиш бўйича келишув якшанба куни барибир имзоланиши мумкинлигини маълум қилди.

Равиднинг сўзларига кўра, Трамп Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг хатти-ҳаракатларини ҳам кескин танқид қилган.

"Биби нима учун бу лаънати ҳужумни амалга оширди? Мен бундан жудаям ғазабландим ва буни унга билдирдим. Нетаняҳуда ҳеч қандай меъёрларга қарамайди. Мен ўз қароримни унга тушунтириб қўйдим", — дея Трампнинг сўзларидан иқтибос келтирди журналист.

Киритилди: 22:45 14.06.2026. Ўқилди: 541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!