Қатар давлат инвестиция жамғармаси Ҳуҳига ЖЧдаги голи учун 3 миллион доллар ва ярим миллиондан қимматроқ Rolls-Royce Phantom совға қилади.
Тунда ЖЧ гуруҳ босқичи 1-тур доирасида Қатар миллий жамоаси Швейцарияга қарши ўйин ўтказди.
Майдонда катта устунликка эга бўлгани ва ҳисобда анча вақт олдинда борганига қарамай, Европа қитъаси вакиллари қўшиб берилган дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, ғалабадан қуруқ қолишди.
4-қўшиб берилган дақиқада ўйинни марказий ҳимоячи сифатида бошлаган Буалем Ҳуҳи ҳужумда пайдо бўлди ва ҳаводан узатилган тўпни рақиб дарвозаси тўрига йўллади. Натижада Қатар тарихий очкони қўлга киритди — бу Қатар учун мундиаллар тарихидаги илк очко бўлди.
Қатар давлат инвестиция жамғармаси ўз голи билан жамоага бир очко олиб келган Буалем Ҳуҳига 3 миллион доллар ва нархи 550 000 доллар турадиган янги Rolls-Royce Phantom топширилишини маълум қилди.
Таъкидлаш лозим, бу Қатарнинг мундиаллар тарихидаги бор йўғи иккинчи голи ҳисобланади.