Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Германия президенти 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларини мамлакатда ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлади

Германия президенти 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларини мамлакатда ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлади

Аввалроқ у бунга қарши чиққанди, чунки Олимпиада фашистлар Германиясида Гитлер тарғибот учун фойдаланган 1936 йилги ўйинлардан роппа-роса юз йил ўтиб ўтказилиши тарихий нохуш ўхшашликларни келтириб чиқаришидан хавотирда эди. Бироқ энди президент ўз фикрини ўзгартирди.

Штайнмайер Германия ажойиб спорт иншоотларига эга эканини ва немислар спортни севишини таъкидлаб, мамлакат ўйинларни қабул қилишга қодирлигини билдирди.

Президент администрациясининг қайд этишича, унда 1936 йилги Олимпиада билан боғлиқ хавотирлар сақланиб қолган, бироқ ташкилотчилар мусобақага тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёнида тарихий контекстга масъулият билан ёндашишлари мумкинлигига ишонади.

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2036 йилги Олимпиада мезбонини ҳали танлагани йўқ. Қарор тахминан 2028-2029 йилларда қабул қилинади. Германиядан ташқари, даъвогарлар сифатида Қатар, Туркия, Ҳиндистон, Индонезия, Саудия Арабистони, Миср, Жанубий Корея, Чили ва Полша номлари ҳам айтилмоқда, дейилади хабарларда.

Киритилди: Бугун 17:15. Ўқилди: 222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!