Германиянинг пойтахти Берлинда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун митинг бўлиб ўтди.
Шаҳардаги Фаластин ташкилотларининг чақириғи билан Potsdamer Platz майдонида тўпланган юзлаб одамлар Фаластин билан бирдамлик билдирди.
Митингда Фаластин байроқлари очилди ва иштирокчилар "Фаластинга эркинлик", "Исроил террорчи давлат", "Исроил болалар қотили", "Германия қурол етказиб беради, Исроил ўлдиради" шиорларини айтишди.
Маърузаларда Исроилнинг Ғазода геноцид содир этаётгани ва бутун дунё бу жиноятни билиб туриб кузатаётгани таъкидланди.
Нутқларда, шунингдек, Ғазода содир бўлаётган воқеаларни "икки томонлама тўқнашув" деб аташда давом этаётганларнинг ёлғончи ва шерик экани таъкидланди. "Қурол етказиб бериш, дипломатик ниқоб ва Фаластин билан бирдамлик овозларини мунтазам равишда бостириш Германияни ҳайдаш ва зўравонлик сиёсатининг фаол тарафдорига айлантиради. Исроил билан ҳар бир қурол-яроғ битими, халқаро институтларда Исроил ҳукуматини қўллаб-қувватлаш ва намойишларни тақиқлаш Германия ҳукуматининг ерларни эгаллаб олиш, ҳайдаш ва геноцидга кўз юмаётганини англатади", дейилади баёнотда.