Бу ҳақда Der Spiegel нашрида хабар тайёрланди.
Германиянинг Der Spiegel нашри ёзишига кўра, Ангела Меркель раҳбарлигида Берлин ва Москва ўртасидаги ҳарбий алоқалар жуда яқин бўлган. Ҳатто Қрим оккупациясидан аввал — 2014 йилгача немис ҳарбий мутахассислари россияликларга замонавий уруш олиб боришни ўргатган.
Германиянинг Rheinmetall компанияси Россия билан катта — миллиард евролик битим тайёрлаётган бўлган. Бу битим орқали Россия ҳудудида Германия намунасидаги ҳарбий ўқув марказлари қурилиши режалаштирилган. У ерда ҳарбийлар ҳақиқий жанговий шароитга яқин муҳитда машғулот ўтказиши керак эди.
Бу ҳамкорлик фақат Россия Қримни босиб олгандан кейин тўхтатилган. Лекин ўшандан олдинги йиллар давомида Германиянинг ёрдами Россия армиясини кучайтирган ва кейинги Украинага ҳужум учун тажриба ҳамда тайёргарлик берган.