Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Германия клиникаларида қанча ўзбекистонлик ҳамшира фаолият кўрсатмоқда?

Германия клиникаларида қанча ўзбекистонлик ҳамшира фаолият кўрсатмоқда?

Бугун хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларимиз учун юртимизда зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Уларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кўриляпти. Хусусан, тиббиёт йўналишида ҳам!

Президентимизнинг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса айни шу мақсадда қабул қилинган.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE concept AG” компанияси ўзбекистонлик ҳамшираларни Германия Федератив Республикасидаги бўш иш жойлари учун танлаш, ўқитиш ва ишга қабул қилиш бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, мамлакатимиздаги малакали ўрта тиббиёт ходимлари ушбу лойиҳалар доирасида Германиянинг Ахеn университети клиникаси, Asklepios касалхоналари, Enzkreis клиникалари, Бранденбург ва Карсруэ шаҳарлари клиникаси ва Salus Altmark клиникаларига умумий ҳамширалик ҳамда психиатрик ҳамшира сифатида ишлаш учун таклиф этиляпти.

Бугунга қадар Миграция агентлиги, “GLOBOGATE concept AG” ташкилоти ҳамда Германиянинг юқорида қайд этилган тиббиёт муассасаларидан Ахеn университети клиникаси, Asklepios касалхоналари ва Enzkreis клиникалари билан ҳамкорликда ўтказилган синов имтиҳонларидан 400 нафар ҳамшираларимиз муваффақиятли ўтиб, ушбу мамлакатда тиббий фаолиятини олиб бормоқда.

Шунингдек, танловларда сараланган яна 550 нафар ўрта тиббиёт ходими айни пайтда ўқув жараёнларида иштирок этяпти. Уларнинг 370 нафари умумий ҳамширалик йўналишларида, қолган 180 нафари эса психиатрия бўлимларида ишлаш учун тайёрланмоқда.

Дастур доирасида йил сўнгига қадар 350 нафар ўрта тиббиёт ходимини хорижда ишлаш учун тайёрлаш ва Германия клиникаларига юбориш режалаштирилган.

Киритилди: 16:18 26.03.2025. Ўқилди: 778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!