Германия Бундестагига 23-февралга белгиланган сайловлар арафасида Германия кимё саноатининг бир қанча йирик компаниялари вакиллари мамлакатнинг Россия газини сотиб олишга қайтишини ёқлаб чиқишди .
🔹 Россия газини қайтаринг, лекин уруш тугагандан кейингина. Bild таблоидига берган изоҳида, SKW Stickstoffwerke Piesteritz вакили Карстен Францке Россия билан "нормал иқтисодий муносабатларга қайтиш" истагини таъкидлади, бу "албатта, газ таъминотини ўз ичига олади". Бироқ буни Украинадаги уруш тугаганидан кейингина амалга ошириш мумкин, дея қўшимча қилди у. Унгача нафақат газ харид қилишдан бош тортиш, балки Россиядан бошқа “газ маҳсулотлари” – хусусан, ўғит етказиб берувчиларнинг Германия бозорига киришига йўл қўймаслик ҳам мақсадга мувофиқ бўларди, деди Франске.
🔹 Россиядан газ импорти давом этмоқда, гарчи қувур орқали эмас. Саксония-Анҳалт федерал штатидаги 100 га яқин компанияни газ билан таъминловчи Chemiepark Leuna компанияси менежери Кристоф Гюнтер Германия ҳукуматини Mitteldeutsche Zeitung газетасига берган интервюсида Россиядан мамлакатга газ қувури орқали этказиб беришга қайтишга чақирди. У Россиядан газ импорти давом этаётганини, гарчи бу мақсадда қувурлар ишлатилмаяпти, деб таъкидлаб, мавжуд вазиятни “асоссиз” деб атади. Chemiepark Leuna раҳбарининг сўзларига кўра, Германияга сотилган газнинг тахминан 10 фоизи Россиядан келади ва қувур орқали этказиб беришдан бош тортиш унинг нархини йилига 30 миллиард еврога оширди.
🔹 Россия газидан воз кечиш Германияда газ нархининг ошишига ягона сабаб эмас . "Биз эски - гўёки қулай бўлган ечимларга қайтмаслигимиз ва келажакда алоҳида мамлакатларга ҳаддан ташқари қарамликдан қочишимиз керак", деди Кимё саноати ассоциацияси вакили Bild нашрига берган интервюсида. Унинг сўзларига кўра, Германияда газ нархининг ошиши тармоқлардан фойдаланганлик учун тўлов билан бевосита боғлиқ бўлиб, Германияда Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига нисбатан юқорироқ. Бундан ташқари, ассоциация маълумотларига кўра, газ сақлаш солиғи сўнгги пайтларда тўрт баробарга ошган.