Бугун 12 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Германия ҳудудий мудофаа бўлинмасини тузади

Германия ҳудудий мудофаа бўлинмасини тузади


Агар Германия қуруқликдаги қўшинларининг қолган қисми ҳарбий тажовузни тўхтатиш ёки қайтариш учун НАТОнинг шарқий қанотига ўтказилса, Бундесвер таркибидаги янги йирик тузилма Германия ичидаги муҳим объэктларни ҳимоя қилиши керак бўлади, дея хабар беради дпа агентлиги. Тинчлик даврида авариялар, терактлар ёки пандемия ҳолатларида ёрдам кўрсатиш учун ҳудудий мудофаа бўлинмаси жойлаштирилиши мумкин.

2024 йил апрельида Германия мудофаа вазири Борис Писториус Бундесвернинг янги тузилмасини тақдим этди, унинг сўзларига кўра, бу мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун зарур. Бошқа нарсалар қаторида, у ҳарбий мудофаа захираларини кенгайтиришни назарда тутади. Энди улар тўртта полкни ўз ичига олади, уларда фақат заҳирадагилар хизмат қилади.

Янги режаларга кўра, Бундесвер Германиянинг олтита штатида жами 6000 кишидан иборат олтита мудофаа полкини тузади. Улар янги ҳудудий мудофаа дивизиясига бирлаштирилади. У ерда заҳирадаги ҳарбий хизматчилар ҳам, фаол ҳарбий хизматчилар ҳам хизмат қилади.

Киритилди: 21:30 11.01.2025. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!