Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Германия автосаноати яқин йилларда яна 125 минг иш ўрнини йўқотади

Германия автосаноати яқин йилларда яна 125 минг иш ўрнини йўқотади

Бу ҳақда DW хабар берди.

Германия автомобил саноати бирлашмаси (VDA) баҳосига кўра, электромобилларга ўтиш сабабли 2019–2035 йилларда соҳадаги иш ўринларининг қисқариши жами 225 мингни ташкил этади. Бу аввалги кутилмалардан 35 мингтага кўп демакдир.

Ички ёнув двигателларидан электромобилларга ўтиш ягона сабаб эмас. Вазиятга, шунингдек, Германия ва Европада бизнес юритиш шароитларининг ёмонлашуви ҳам таъсир қилмоқда.

"Юқори солиқлар ва йиғимлар, қиммат энергия, ишчи кучи учун катта харажатлар, ҳаддан ташқари бюрократия — муаммолар рўйхатини яна давом эттириш мумкин", — дейди VDA раиси Хилдегард Мюллер.

2019–2025 йиллар оралиғида Германия автосаноатининг 100 мингга яқин ходими аллақачон ишдан бўшатилган.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!