Бугун 7 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Германия аэропортлари дронларга қарши ҳимоя тизимларини шошилинч ўрнатмоқда

Германия аэропортлари дронларга қарши ҳимоя тизимларини шошилинч ўрнатмоқда

Германиянинг энг йирик саккизта аэропорти қисқа муддат ичида учувчисиз қурилмалар (дронлар)га қарши замонавий ҳимоя тизимлари билан жиҳозланмоқда. Бу ҳақда Германия Аэропортлар федерал бирлашмаси (BDL) маълум қилди.

Гап Франкфурт, Берлин, Мюнхен, Дюссельдорф, Штутгарт, Гамбург, Лейпциг ва Кёльн аэропортлари ҳақида кетмоқда.

BDL раҳбари Йоахим Лангнинг айтишича, Германиянинг энг йирик аэропорти — Франкфурт-на-Майне аэропортида бундай тизим аллақачон ишга туширилган. Унинг таъкидлашича, Берлиндаги дронлар билан боғлиқ ҳодисалардан кейин ҳукумат бир йил ичида тегишли қарорларни қабул қилиб, харид жараёнини бошлаган. Ланг бу жараённи «нисбатан жуда тез амалга оширилган» деб баҳолади.

«Бошқа Европа давлатлари билан солиштирганда, биз яхши даражадамиз», — деди Ланг.

BDL раҳбари Лейпциг-Галле аэропортидаги сўнгги дрон ҳодисасини ҳам тилга олди. Унинг фикрича, бу воқеа бундай чораларни кўриш қанчалик зарур ва шошилинч эканини яққол кўрсатди.

Ланг ишонч билдиришича, йил охирига қадар саккизта аэропортнинг аксарияти янги ҳимоя имкониятларидан фойдалана бошлайди.

Киритилди: 21:58 06.08.2026. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!