Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Сергей Шойгу Москвада Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан маслаҳатлашувлар пайтида маълум қилди.
"Россия ва Хитой муносабатларининг мисли кўрилмаган даражага етганидан Ғарбда ҳамма мамнун эмас", деди Шойгу.
Ван И маълум қилишига кўра, икки давлат орасида ўзаро манфаатли масалалар бўйича "соатларни синхронлаштириш” тор доирада тўлиқ ва пухта амалга оширилган.