Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Геология фанлари университетида 2024/2025 ўқув йилида 2 та янги кафедра ҳамда 1та таълим йўналиши очилади

Геология фанлари университетида 2024/2025 ўқув йилида 2 та янги кафедра ҳамда 1та таълим йўналиши очилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Университет ректори Мақсуд Исоқов маълум қилди.

🟣“Геоэкология” ҳамда “Геологик тасвирлаш ва геоахборот технологиялари” кафедралари ва Кончилик иши (минерал хом ашёни бойитиш) таълим йўналиши жорий ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.

🟣Бундан ташқари Беларус давлат техника университети билан “Экология” мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастури йўлга қўйилади.

🟣2030 йилга қадар Давлат дастури доирасидаги илмий лойиҳалар сонини 140 тага ҳамда грант лойиҳалари сонини 60 тага етказиш режалаштирилган. Бунинг натижасида патентлар сони 20 тага, муаллифлик гувоҳномалар сони 245 тага етказилади.

🟣Маълумот учун, 2023 йили Ўзбекистон ОТМ рейтингида 76 та муассаса орасида Геология фанлари универстети 22 ўринни эгаллади. Шунингдек, Техника, технология, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича 12 ўрин, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти бўйича (70,73 %) фахрли 1-ўринни эгаллаган.

Киритилди: 17:32 23.02.2024. Ўқилди: 17301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!