Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

"Газпром" Австрия орқали газ етказиб беришни тўхтатди

"Газпром" Австрия орқали газ етказиб беришни тўхтатди

Газпром Австрия орқали газ етказиб беришни тўхтатди ва буни маҳаллий қонунчилик ўзгариши билан изоҳлади. РИА Новости хабарига асосан.

Австрия ҳудуди орқали "Газпром экспорт" компанияси шартномаларига мувофиқ газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Сабаб - австриялик маҳаллий оператор транспорт қилинаётган газ миқдорини тасдиқлашдан воз кечди, - дейилади хабарда.

Маълум бўлшича, австриялик маҳаллий оператор сентябрь ойининг охирида қонунчиликда содир бўлган ўзгаришлар туфайли транспорт қилинаётган газ миқдорини тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган.

Ўшбу ўзгаришлар натижасида "Газпром" ўзининг Италиядаги ҳамкори Eni компаниясига газ етказиб бериш имкониятидан маҳрум бўлган.

Бир неча соат олдин Eni компанияси маҳаллий истеъмолчиларга газ етказиб бера олмаслигини маълум қилган эди.

"Айни дамда "Газпром" италиялик харидорлар билан биргаликда муаммони ҳал қилиш устида ишламоқда", - дейилади компания хабарида.

Киритилди: 20:00 01.10.2022. Ўқилди: 5274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!