Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ғазодаги халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштириш кечиктирилди

Ғазодаги халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштириш кечиктирилди

Ғазо секторига юборилиши режалаштирилган халқаро тинчликпарвар кучларнинг биринчи гуруҳини жойлаштириш кечиктирилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг режасига мувофиқ, келажакда 20 минг кишилик халқаро кучни шакллантириш кўзда тутилган.

Дастлабки босқичда Марокаш ҳарбийларидан иборат биринчи гуруҳ июнь ойида Ғазога етиб келиши керак эди. Бироқ уларни жойлаштириш бир неча ойга ортга сурилган.

Хабарда айтилишича, тинчликпарварлар анклавдаги операцияни бошлашдан аввал Исроил чегараси яқинида махсус тайёргарликдан ўтади. Кейинчалик улар сафига қўшимча кучлар қўшилиши режалаштирилган.

Киритилди: 18:12 10.07.2026. Ўқилди: 820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!