Бугун 5 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ғазодаги уруш — болаларга қарши уруш

Ғазодаги уруш — болаларга қарши уруш

БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги ёзма баёнот билан чиқиб, Исроилнинг Ғазодаги уруши "болаларга қарши уруш" деб аталишини ва у зудлик билан тўхтатилиши кераклигини таъкидлади.

"Болалар ҳар доим ҳимояланган бўлиши керак", — дейилади баёнотда.

ЮНРУА маълумотларига кўра, 660 минг бола уч йилдан бери мактабга бора олмаяпти. Агентлик фаластинлик болалар "йўқолган авлод"га айланиши мумкинлигидан огоҳлантириб, зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва болаларни таълим ҳамда оддий ҳаётга қайтаришга чақирди.


Фаластин Таълим вазирлиги маълум қилди:

  • Оккупация остидаги Ғарбий Соҳилда янги ўқув йили сентябрь бошида бошланади.

  • Бироқ Ғазода 700 мингга яқин ўқувчи таълимни тўхтатган, 70 минг бола эса икки йилдирки ўрта мактабга бормайди.

2023 йил 7 октябрдан 2025 йил 26 августгача бўлган даврда:

  • Ғазода Исроил томонидан 17 мингдан ортиқ мактаб ўқувчиси ва 1 261 нафар университет талабаси ўлдирилган.

  • 25 мингдан ортиқ ўқувчи ва 2 671 талаба яраланган.

Ғарбий Соҳилда эса:

  • 108 ўқувчи ва 35 талаба ўлдирилган,

  • 739 ўқувчи ва 231 талаба яраланган,

  • 372 ўқувчи ва 413 дан ортиқ талаба ҳибсга олинган.

Таълим соҳасидаги ходимлар орасида:

  • Ғазода 739 мактаб ўқитувчиси ва 226 университет ўқитувчиси ҳалок бўлган,

  • 3 091 мактаб ва 1 421 университет ходими яраланган.

  • Ғарбий Соҳилда эса 5 ўқитувчи ҳалок бўлган, 21 нафари яраланган, 182 ўқитувчи ва 17 университет ходими ҳибсга олинган.


Вазирлик таъкидлаганидек, Исроил АҚШнинг кўмагида оммавий қирғин, вайронагaрчилик ва мажбурий кўчириш амалиётларини давом эттирмоқда, ҳамда халқаро чақириқлар ва Халқаро суд қарорларини инкор этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра:

  • Ғазодаги уруш натижасида 63 371 фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг кўпчилиги аёллар ва болалардир;

  • 159 835 киши яраланган;

  • 9 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган;

  • Очликдан 332 киши, жумладан 124 бола вафот этган.

Киритилди: 12:55 01.09.2025. Ўқилди: 614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!