Бугун 4 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ШҲТ саммитидан қайтган ташқи ишлар вазири ҳибсга олинди

ШҲТ саммитидан қайтган ташқи ишлар вазири ҳибсга олинди

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ва тадбиркор Гаджи Гаджиев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Orda нашри хабар бермоқда.

Нашр хабарига кўра, 4 сентябр куни ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, тадбиркор Гаджи Гаджиев ва Миллий хавфсизлик қўмитасининг бир қатор юқори мартабали амалдорлари ҳибсга олинган.

Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбалар маълумотни тасдиқлади.

Нуртлеу ўз уйида ҳибсга олинган — у бир кун аввал у ШҲТ саммитида иштирок этиб, Хитойдан қайтиб келганди. Терговчилар вазир ва Гаджиевнинг уйларида тинтув ўтказди. Ҳибсга олинган хавфсизлик қўмитаси раҳбарларининг исмлари ҳозирча маълум эмас.

Нуртлеу 2023 йилда ташқи ишлар вазири этиб тайинланганди. У аввал президент администрацияси раҳбари лавозимида ишлаган.

Киритилди: Бугун 14:37. Ўқилди: 1203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!