Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабар юзасидан расмий маълумот берилди.
Жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 12:02да Бухоро вилояти ФВВ томонидан, Бухоро вилояти ИИБ “102” қисқа рақамига, Бухоро тумани “Боғидашт” қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Марказий канализация қувурига, Бухоро шаҳар 7-микрорайонда қурилаётгган янги кўп қаватли уйларнинг канализация қувурларини ушбу марказий қувурга улаётган 5 нафар ишчилари эҳтиётсизлиги оқибатида қувурга тушиб кетганлиги тўғрисида хабар берилган.
Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг 4 сентябрь соат 12:00ларда “Файз бинокор Олтиариқ” МЧЖнинг жами 5 нафар ишчилари томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган ҳудуддан ўтган канализацияни таъмирлаш жараёнида, “Ўрта Осиё қурилиш” МЧЖга қарашли Камаз русумли давлат рақам белгиси 80 411 JBA бўлган кран ҳайдовчиси томонидан ҳажми 1000 диаметр, чуқурлиги 8 метр бўлган мазкур канализацияга янги қазилган канализацияни бирлаштириш (улаш) учун ички томондан туйнук очиш мақсадида Бухоро вилояти Сув ва оқава таъминоти бўйича инжинеринг компаниясининг рухсатсиз қопқоқни жойидан очиб, олиб қўйилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганлиги сабабли, 5 нафар ишчилар ушбу канализацияга тушиб кетиб, кучли оқим туфайли оқиб кетишган.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида, Бухоро тумани Зарманоқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи оқова сувларни узтагич пунктидаги қувурлар ичидан 3 нафар фуқароларнинг жасадлари топилган. Қолган 2 нафар фуқароларларни топиш чоралари кўрилмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.