Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Путиннинг мияси” муҳожирларга ультиматум қўйди

“Путиннинг мияси” муҳожирларга ультиматум қўйди

Россиялик ўта миллатчи ва уруш тарғиботчиси Александр Дугин муҳожирларга "ё православликни қабул қилиб рус бўласиз, ё эркаклар Украинани қараб урушга жўнаб кетади, аёллар эса ҳижобида “Z” белгисини тақади" деб ультиматум қўйди.

Дугинга кўра, Россиядаги тожик, ўзбек ёки озарбайжонликлар православликни қабул қилиб, Украина урушида Россия тарафини қўллаб-қувватласа, мигрант эмас рус сифатида кўрилади. У бундай йўлни ассимилятсиянинг ягона шакли деб айтди.

Маълумот учун, 63 ёшли Александр Дугин — ўта ўнг сиёсий қарашлари билан танилган шахс. У Россия империализмини тарғиб қилади. Кўп ҳолларда уни “Путиннинг мияси” ёки “Путиннинг Распутини” деб аташади.

Киритилди: 13:45 04.09.2025. Ўқилди: 3390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!