Бугун 5 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Алпинист Наталя Наговицинанинг ҳалок бўлгани расман эълон қилинди

Алпинист Наталя Наговицинанинг ҳалок бўлгани расман эълон қилинди

Қирғизистон алпинизм ва тоғқа чиқиш федерацияси президенти Эдуард Кубатов маълум қилишича, россиялик алпинист Наталя Наговицина вафот этган деб расман эълон қилинди.

2 сентябрь куни дрон ёрдамида икки маротаба амалга оширилган қидирув жараёнларида Наговицина ҳаёт изларига дуч келинмади. Шундан сўнг қутқарув операцияси тўхтатилгани билдирилди.

47 ёшли спортчи 12 август куни “Ғалаба” чўққисидан (7439 метр) тушиш вақтида оёғини синдириб, 7200 метр баландликда қолиб кетган. Унинг ёнида фақат оз миқдорда сув захираси бўлган.

Наговицинани қутқариш учун уч марта уриниш қилинган, бироқ барчаси муваффақиятсиз якунланган. Уларнинг бири давомида италиялик алпинист Лука Синижиглье ҳам ҳалок бўлган.

Кубатовнинг таъкидлашича, тарих давомида “Ғалаба” чўққисида бирорта ҳам муваффақиятли қутқарув амалиёти ўтказилмаган. Бу чўққи Ўрта Осиёдаги энг хавфли ва мураккаб кўтарилиш йўналишларидан бири ҳисобланади.

Киритилди: 13:56 04.09.2025. Ўқилди: 995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!