АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоффнинг айтишича, Ғазо тинчлик жараёнининг биринчи босқичи аллақачон аниқ натижаларни берган.
Уиткофф бу ҳақда Туркия, Қатар ва Миср вакиллари билан Майамидаги бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича маълум қилди.
"Биринчи босқич гуманитар ёрдамни кенгайтириш, гаровга олинган жасадларни қайтариш, қўшинларни қисман олиб чиқиш ва ҳарбий ҳаракатлар даражасини пасайтириш каби ютуқларга эришди", — дейилади постда.
Унинг қўшимча қилишича, иккинчи босқични муҳокама қилиш чоғида томонлар Ғазода тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва жамоат тартибини сақлаш учун ягона бошқарув органини ташкил этиш зарурлигини таъкидлаган.
"Шунингдек, биз минтақавий интеграция чораларини, жумладан, савдони осонлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, энергия, сув ва бошқа умумий ресурслар бўйича ҳамкорликни Ғазонинг тикланиши, минтақавий барқарорлиги ва узоқ муддатли фаровонлиги учун муҳим элементлар сифатида муҳокама қилдик. Шу нуқтаи назардан, биз ўтиш даври ҳокимияти сифатида Тинчлик Кенгашининг зудлик билан ташкил этилиши ва фаолият кўрсатишини қўллаб-қувватлаганимизни билдирдик.
У ҳамкорларнинг 20 банддан иборат тинчлик режасига тўлиқ содиқлигини қайд этиб, барча томонларни ўз мажбуриятларини бажаришга, вазминликка ва минтақада тинчликни сақлаш учун ҳамкорлик қилишга чақирди.
АҚШ махсус вакилининг сўзларига кўра, кейинги ҳафталарда иккинчи босқични амалга ошириш бўйича маслаҳатлашувлар давом этади.